Бугун 16 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Имтиёзга эга абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди

A A A
Имтиёзга эга абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди

Имтиёзга эга абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар mandat.uzbmb.uz сайтига жойлаштирилди.

Билимни баҳолаш агентлигининг mandat.uzbmb.uz сайтига қўшимча квота доирасида танловда иштирок этадиган имтиёзга эга абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилди.

Эндиликда mandat.uzbmb.uz сайтидаги “Бакалавр-2023” бўлимининг “Имтиёзли” қисмидан тегишли имтиёз турини танлаган ҳолда ушбу имтиёзга эга абитуриентлар тўғрисидаги маълумотларни кўриш мумкин.

Бунда абитуриентларнинг рўйхати уларнинг тўплаган баллари асосида тартибланади ва мазкур имтиёз доирасида ажратилган қўшимча қабул кўрсаткичлари сони ҳам кўрсатилади.

Имтиёз асосида қўшимча квота доирасида талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар барча абитуриентлар каби умумий танловда иштирок этади.

Киритилди: 22:07 19.08.2023. Ўқилди: 4933 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!