Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакилларининг айтишига қараганда, Нигора Тошева туришидан эрни калтаклайдиган даражада бақувватга ҳам ўхшамайди. Лекин суриштиришди. Маълум бўлдики, Нигора Тошева ораларида жанжал чиқди дегунча, эрини калтаклашдан тийила олмас экан.
Худди шундай воқеа айнан Самарқандда илгари ҳам кузатилганди. Унда ҳам Самарқанд вилоятида яшовчи эркак хотини Гулноза Узоқова жанжаллашиб қолишса, бас, калтаклай бошлашини айтиб ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимларидан ёрдам сўраганди.