Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Илон Маск Tesla’дан ҳайдалиши мумкин

A A A
Илон Маск Tesla’дан ҳайдалиши мумкин

Ансуорт Маск болаларни қутқариш учун ишлаб чиққан мосламани танқид қилгандан кейин қутқарувчини ҳақорат қилган. Reuters ахборот агентлиги манбаларига кўра, компания сармоячилари Маскнинг бизнесдан чалғиётганидан норози бўлишмоқда. Сармоячиларнинг фикрича, Маскнинг оммавий баёнотлари унга ўз ишини бажаришда халақит қилмоқда ва компания обрўсига путур етказмоқда. Мисол учун, бозор ушбу можарога ўз муносабатини билдиришга улгурди: 16 июлда савдолар бошланиши вақтига Tesla акциялари нархи 318 доллардан 307 долларгача арзонлашиб кетди. Бунинг оқибатида компания 2 млрд доллар йўқотган.   

Маск томонидан ҳақоратланган Ансуорт унинг устидан судга шикоят қилиши мумкин. У 19 июлда Англияга қайтгач, бу борада баёнот бериши кутилмоқда. Tesla акциядорлари ушбу вазиятга изоҳ беришдан бош тортишган. Бироқ компаниянинг йирик акциядорларидан бири Бэйли Гиффорднинг ҳамкори Жеймс Андерсон вазиятга изоҳ беришга рози бўлган. Унинг айтишича, ушбу воқеа жуда афсусланарлидир ва тинчлик билан ҳал қилинишига умид қилади.

Маск танқидни кўтаролмай, дайвер шаънига твиттерда куракда турмайдиган гаплар айтган, бироқ кейинроқ постини ўчириб ташлаган.

 

Киритилди: 21:43 17.07.2018. Ўқилди: 1313 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар