Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

Илон Маск SpaceX IPO'си туфайли тарихдаги биринчи триллионерга айланди

Илон Маск SpaceX IPO'си туфайли тарихдаги биринчи триллионерга айланди

SpaceX компанияси АҚШ тарихидаги энг йирик акцияларнинг дастлабки оммавий жойлаштирилишини (IPO) ўтказди ва бир дона акция нархини 135 доллар этиб белгилади, бу уни дунёдаги энг қиммат компаниялардан бирига айлантирди, деб ёзади Reuters.

SpaceX 555,56 миллион дона акция сотиб, рекорд даражадаги 75 миллиард доллар жалб қилди. Агентликнинг аниқлик киритишича, SpaceX'нинг бозор қиймати 1,77 триллион долларга баҳоланди, бу ҳам IPO учун рекорд кўрсаткич бўлди.

Reuters ва Forbes баҳолашларига кўра, Илон Маскнинг SpaceX'даги улуши ҳозирда қарийб 866 миллиард долларни ташкил этади. Маскнинг Теsla ва бошқа компаниялардаги активлари ҳисобга олинса, унинг бойлиги 1,1 триллион доллардан ошади. Шу тариқа, Маск тарихдаги биринчи триллионерга айланмоқда.

The Washington Post газетасининг аниқлик киритишича, SpaceX унга шундай акция пакетларини тақдим этганки, улар фақат Маск компания қийматини мисли кўрилмаган даражага етказа олса ва SpaceX Марсда колония барпо эта олсагина фойда келтиради. Ушбу акцияларни ҳисобга олмаганда, Маскнинг бойлиги ҳозирча бир триллион долларга бир оз етмайди.

Киритилди: Бугун 12:21. Ўқилди: 346 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!