Бугун 20 июль, 2024 йил, шанба

O'ZB

Илон Маск қамалиши мумкин

Илон Маск қамалиши мумкин

SpaceX компаниясининг ишдан бўшатилган саккиз нафар ходима Илон Маскни жинсий зўравонликда айблаб, судга берди. Адвокатлар журналистларга даъво нусхасини тақдим этишди, у Лос-Анжелесдаги Калифорния штати судига юборилган.

Даъвогарларнинг айтишича, Маск SpaceX компаниясида фаолият юритган, ўзидан 20 ёш кичик собиқ ходима билан жинсий яқинликда бўлиб келган.

Судга Илон Маск ўз ходимларини жинсий алоқа учун таъқиб қилиши борасидаги бир қанча далиллар топширилган. 2014 йилда Маскнинг заводида ишлаган ходима у билан бир ой муносабатда бўлганини айтган.

Аёл Илон Маск билан муносабатлари бузилгач, ишда муаммоларга дуч келган. Сўнгра у компанияни тарк этган. У вазифасидан кетишдан олдин Илон Маск билан аввалги иш фаолияти давомида рўй берган ҳодисаларни муҳокама қилишни тақиқловчи шартнома имзолаган.

Киритилди: 23:58 13.06.2024. Ўқилди: 2289 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!