Бугун 28 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Илон Маск Полша ташқи ишлар вазирини “ақли ноқис” деб атади

Илон Маск Полша ташқи ишлар вазирини “ақли ноқис” деб атади

Полша Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский Х ижтимоий тармоғида Илон Маскка мурожаат қилиб, Россия Starlink тармоғи орқали Украинадаги дронларини бошқаришни бошлагани сабабли, хизматдан фойдаланишни чеклашни сўради.

"Эй, катта одам, нега Россиянинг Starlink орқали Украина шаҳарларига зарба беришини тўхтатмаяпсиз? Ҳарбий жиноятлардан даромад олиш брендингиз обрўсига зарар етказиши мумкин", — деб ёзган Полша ТИВ раҳбари.

Илон Маск Сикорскийнинг постига кескин муносабат билдирди.

"Бу “ақли ноқис” ҳатто Starlink Украинадаги ҳарбий алоқанинг асоси эканини ҳам тушунмайди", — деб ёзган америкалик миллиардер.

Киритилди: Бугун 15:35. Ўқилди: 566 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!