Бугун 20 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Илон Маск АҚШдаги ҳар бир болага SpaceX акциясини совға қилади

Илон Маск АҚШдаги ҳар бир болага SpaceX акциясини совға қилади

Илон Маск АҚШдаги ҳар бир болага SpaceX акциясини совға қилишини маълум қилди.

Америкалик миллиардер Илон Маск 2027 йилда АҚШдаги ҳар бир болага ўзининг SpaceX космик компанияси акцияларидан биттадан совға қилишини маълум қилди.

«Келаси йили Америкадаги ҳар бир болага SpaceX акцияларимдан биттадан совға қиламан. Бу кўплаб совғаларнинг биринчиси бўлади», — деб ёзди тадбиркор X ижтимоий тармоғида.

Маълумотларга кўра, АҚШда 18 ёшга тўлмаган 72–73 миллион нафар бола яшайди. SpaceX акцияларининг ҳозирги қийматидан келиб чиқилса, бундай совғанинг умумий қиймати Маскка тахминан 10,5 миллиард долларга тушиши мумкин.

Компания 2026 йил июнь ойида фонд биржасига чиққан. Бироқ миллиардер ҳозирча акциялар қандай тақсимланиши ва уларни айнан кимлар олиши мумкинлиги ҳақида батафсил маълумот бермаган.

Маскнинг ушбу баёноти Claude чат-ботини ишлаб чиқувчи Anthropic компанияси ўз акцияларининг 5 фоизини хайрия фондига йўналтириш ташаббусини эълон қилганидан кейин янгради.

Маск акцияларни фондга ўтказиш ўрнига уларни тўғридан-тўғри одамларга тарқатиш ғоясини илгари сурди. Кўп ўтмай, у ўз режасини ҳам маълум қилди.


Киритилди: 20:25 19.10.2026. Ўқилди: 378 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!