Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Илк бор космик аппарат астероид юзасига қўнди

Илк бор космик аппарат астероид юзасига қўнди

Америкалик Osiris-Rex космик зонди астероиддан намуналар олиш вазифасини муваффақиятли бажарди, деб хабар бермоқда АҚШ Миллий авиация ва космик маъмурияти (НАСА).

Нашр қилинган маълумотларга кўра, космик зонд Бенну астероидининг шимолий ярим шарида жойлашган, тахминан Нью-Йорк Empire State Building ўлчамидаги кратерга қўнди.

Унинг тушишидан сўнг муҳандислар реголит намуналарини олиш тизимини муваффақиятли ишга туширишди.

Робот қўл бўлган тизим Touch-And-Go Sample Acquisition Mechanism (TAGSAM) деб номланади. TAGSAM’да намуна олиш бўлинмаси ва уч метрли катлама манипулятор мавжуд. Осирис-Рекснинг Ерга қайтиши 2023 йилга режалаштирилган.

Киритилди: 19:10 22.10.2020. Ўқилди: 2274 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!