Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

“Илҳом” театри биносида ёнғин содир бўлди

A A A
“Илҳом” театри биносида ёнғин содир бўлди

Театр матбуот хизматининг хабар беришича, спектакллар тергов якунига қадар тўхтатилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Маълум қилинишича, бугун 03:34 да театр биносида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 03:39 да воқеа жойига етиб бориб, 20 дақиқада уни бартараф қилган.

Ёнғин оқибатида театр биносининг 1-қават холлида 80 кв.м майдонда ички қисми ва жиҳозлари ёниб зарарланган. Бинонинг 600 кв.м. майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ҳозирда ёнин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Киритилди: 13:53 12.12.2022. Ўқилди: 1424 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар