Иккинчи жаҳон урушида Ўзбекистон халқининг ҳиссаси.
➖ 1941 йил арафасида Ўзбекистон аҳолиси 6,8 миллион кишидан ортиқ эди. Уруш бошланганидан бери 2 миллионга яқин ватандошимиз фронтга кетган, шундан 500 мингдан ортиғи жанг майдонларида ҳалок бўлган.
➖ 200 мингдан ортиқ аскар ва офицер ҳарбий орден ва медаллар билан тақдирланди. 301 нафар ватандошимиз Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони, 70 нафардан ортиғи учинчи даражали “Шон-шараф” ордени билан тақдирланган.
➖ Шунингдек, Ўзбекистон 1,5 миллиондан ортиқ кексалар, аёллар ва болаларга бошпана берган. Уларнинг 200 мингдан ортиғи етим болалардир. Эвакуация қилинган болалар нафақат меҳрибонлик уйларига тарқатилди, балки ўзбек оилалари томонидан ҳам қабул қилинган. Масалан, республика раҳбари Усмон Юсупов ўз оиласига уч нафар фарзандни асраб олган.
Ўн ва ундан ортиқ болани қабул қилиб олган оилалар ҳам бўлган. Шоаҳмад Шомаҳмудовлар оиласи 15 нафар болани асраб олган.
Бутун Иттифоқдан келган қочқинларга бошпана берган ўзига хос эвакуация марказига айланган Тошкент айнан ўша йиллардан “Нон шаҳри”, “Халқлар дўстлиги шаҳри” деб атала бошлади.