Бугун 21 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ижтимоий тармоқларда 150 дақиқа, ундан ортиғи — депрессия...

Ижтимоий тармоқларда 150 дақиқа, ундан ортиғи — депрессия...

АҚШнинг Цинциннати ҳамда Шимоли-Ғарбий университетлари тадқиқотчилари 11 йил давомида катталар ўртасида ўтказилган 183 мингта сўровномани ўрганиб чиқишди. Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқларда кунига камида 150 дақиқа ёки 2,5 соат вақт ўтказадиган одамларда депрессия белгилари тез-тез кузатилган.

Ижтимоий тармоқлардаги вақт иш, таълим, видеоўйинлар, телевизор ёки интернетдаги оддий қидирувга (серфинг) қараганда анча муҳимроқ омил бўлиб чиқди.

Шу билан бирга, олимлар айнан боғлиқлик ҳақида гапиришмоқда: тадқиқот ижтимоий тармоқлар тўғридан-тўғри депрессияни келтириб чиқаришини исботламайди.

Киритилди: 22:55 20.09.2026. Ўқилди: 350 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!