Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан ижтимоий солиқ тушумлари қуйидагича тақсимланади:
✅ Бюджет ташкилотлари бўйича:
🔵 бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига — 98,0 фоиз;
🔵 Давлат ижтимоий суғурта жамғармасига — 1,2 фоиз;
🔵 Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасига — 0,4 фоиз;
🔵 Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгашига —
0,4 фоиз;
✅Бошқа тўловчилар бўйича:
🔵 бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига — 95,9 фоиз;
🔵 Давлат ижтимоий суғурта жамғармасига — 2,5 фоиз;
🔵 Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасига — 0,8 фоиз;
🔵Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгашига — 0,8 фоиз.
2026 йил 1 январдан қуйидаги суммалар 2025 йилда ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги лозим:
🗣уй-жой фондининг кўчмас мулк объектлари, шу жумладан, оммавий баҳолашдан ўтказилган объектларга 2018 йилда белгиланган кадастр қиймати асосида ҳисобланган жисмоний шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси;
🗣уй-жой фондининг кўчмас мулк объектлари жойлашган
ер участкаларида жисмоний шахслардан ундириладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи суммаси.