Бугун 27 август, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

ИИВдаги салбий ҳолатларнинг 75 фоизини Комплаенс хизмати аниқлаган

ИИВдаги салбий ҳолатларнинг 75 фоизини Комплаенс хизмати аниқлаган


Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, тизимда ходимлар билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг 75 фоизи Комплаенс хизмати томонидан аниқланган.

Яъни, тизимдаги ҳар тўртта салбий ҳолатнинг учтаси айнан Комплаенс хизмати томонидан фош этилган. Бу эса мазкур хизмат ички назоратнинг энг самарали бўғинларидан бирига айланганини кўрсатади.

Шунингдек, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида коррупциянинг олдини олишда фаоллик кўрсатган 36 нафар ходим рағбатлантирилган.

Ҳалол ишласа тизимда рағбатлантириш механизми ҳам, ноўрин хатти-ҳаракат қилса, ҳар доим ҳуқуқий баҳо берилиб, тегишли чора кўриш амалиёти ҳам изчил давом этмоқда.

Киритилди: 20:55 14.07.2026. Ўқилди: 733 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!