Бугун 15 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

ИИБга ишга киритмоқчи бўлган шахс махсус тадбирда ушланди

ИИБга ишга киритмоқчи бўлган шахс махсус тадбирда ушланди

Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Фаёз Қосимовнинг маълум қилишича, ҳайдовчилик гувоҳномаси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланган.

Маълум бўлишича, Ж.С. исмли шахс фуқаро Р.Б.га ўзини Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасида ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини тегишли имтиҳонларсиз олиб беришини ҳамда ички ишлар органларига ишга киритиб қўйишини ваъда қилган. Бунинг эвазига у аризачидан 1000 АҚШ доллари талаб қилган. Бунча миқдорда маблағи бўлмаган Р.Б. бошқа фуқароларнинг ҳам Ж.С.га алданиб қолмаслиги учун бу ҳақда ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилган.

Ариза бўйича Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармасининг ҳарбий тузилмалар бўйича бўлими масъул ходимлари томонидан 31 ёшли, Учқудуқ туманида туғилган Ж.С.нинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан тезкор гуруҳ тузилиб, махсус тадбир режалаштирилган.

Тадбир давомида гумонланувчи Зарафшон шаҳри, 1-кичик туманида жойлашган дўкон олдида аризачи билан учрашиб, махсус ишлов берилган 1000 АҚШ долларини олган вақтда ушланган.

Гумонланувчи қилган ишларига пушаймон эканини, ҳаракатларини шахсий манфаат йўлида содир этганини тан олган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 212-моддаси («Пора олиш-беришда воситачилик») асосида жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 20:11 14.01.2026. Ўқилди: 329 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!