Бугун 5 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

ИИ сабаб ёшлар ва янги битирувчилар иш топишда кўпроқ қийналмоқда

ИИ сабаб ёшлар ва янги битирувчилар иш топишда кўпроқ қийналмоқда

Германияда сунъий интеллектнинг жорий этилиши меҳнат бозорида, айниқса, ёш мутахассисларга таъсир қилмоқда.

📊 Wirtschaftswoche учун Kienbaum Institut ўтказган сўровда 1000 дан ортиқ HR раҳбарлари иштирок этган. Уларнинг 35%и 2030 йилга қадар ИИ жорий этилиши сабаб ёш мутахассисларни ишга қабул қилишни қисқартиришни режалаштираётганини айтган.

Шу билан бирга, олий маълумотли 30 ёшгача бўлган ишсизлар сони 2022 йилдаги ўртача 23 мингдан 2025 йилда 45 мингга етган.

👨‍💻 Мутахассисларнинг таъкидлашича, ИИ аввал бошловчи ходимлар бажарган рақамли ва оддий вазифаларни тобора кўпроқ ўз зиммасига олмоқда. Бу айниқса IT, банк ва суғурта каби офис ҳамда маъмурий ишлар кўп бўлган соҳаларда сезилмоқда.

💼 Масалан, Allianz Европада туристик суғурта бўлимида 1800 тагача иш ўрнини қисқартириб, уларнинг бир қисмини сунъий интеллект билан алмаштиришини маълум қилди.

Рақобатчи Ergo эса Германиянинг ўзида 2030 йилга қадар ИИ жорий этилиши муносабати билан тахминан 1000 та иш ўрнини қисқартиришини билдирган.

Мутахассислар бу жараённи меҳнат бозоридаги «янгиланиш инқирози» сифатида баҳоламоқда: аввал тажриба орттириш учун ёшларга очиқ бўлган бошланғич лавозимлар энди қисқариб бормоқда.

Киритилди: Бугун 08:09. Ўқилди: 324 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!