Бугун Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров ва Глобал қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари маслаҳат гуруҳи (CГИАР) бош ижрочи директори –Халқаро озиқ-овқат сиёсати тадқиқоти институти (ИФПРИ) бош директори Др. Жоҳан Сwиннен бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди.
🗣 Мулоқот чоғида ИФПРИ ва CГИАР билан Ўзбекистонда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни стратегик режалаштириш, таҳлил қилиш, илмий-тадқиқот натижаларини баҳолаш ҳамда салоҳиятни ошириш масалаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари кўриб чиқилди.
✍️ Вазир ўринбосари ўз навбатида бу каби ҳамкорлик алоқалари, аввало, соҳада далилларга асосланган сиёсатни режалаштириш, ишлаб чиқишда ҳамда ёш кадрларни қайта тайёрлашда муҳим пойдевор вазифасини ўташини қайд этди.
ИФПРИ томони, Хитой қишлоқ хўжалиги сиёсати тадқиқот маркази ва Ветнам Қишлоқ хўжалиги сиёсати тадқиқот институти (ҲАРПРИ) тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистоннинг ёш соҳа мутахассислари ва тадқиқотчиларини ИФПРИ штаб-квартирасида стажировка ўташ учун қабул қилишга тайёрлигини билдирди.
✅ Учрашув якунида томонлар ИФПРИ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази (ИСCАД) мутахассислари билан биргаликда ИФПРИнинг Ўзбекистон бўйича қўллаб-қувватлаш дастурини ишлаб чиқишга келишиб олишди.