Ишлаб чиқариш (индустриал) зоналарида яшаш зарарли деб эслатма беришди Хитойнинг Жанубий тиббиёт университети олимлари.
Бу хулоса келиш учун мутахасислар Хитойнинг 22 шаҳрида, жами 93 та шифохонада 71000 дан ошиқ беморларнинг тиббий варақларини ўрганиб чиқишди.
Умумий натижада, ишлаб чиқариш худудларида яшовчи аҳолида буйракнинг даволаб бўлмас касаллиги – мембраноз нефропатия кўп учрашлиги аниқланди. Бу касалликни асосида иммун комплексларни базал мембранага ўтириши ва унинг қалинлигини ошириши ётади. Касаллик белгиларига доимий кучайиб борувчи шиш, сийдикда оқсил миқдорини ошиши ва турли чўкмалар пайдо бўлишини келтириш мумкин. Мембраноз нефропатияга дориларга бўлган реакция, инфекцион касалликлар, онкологик касалликлар ва аутоиммун касалликлар сабаб бўлади деб келинар эди.
Ишлаб чиқариш ҳудудидаги аҳолининг касалланиш даражаси йиллар давомида 13% гача ошганлигини маълумот берган олимлар бу борада яна кўплаб текширувлар ўтказиш кераклигини айтиб ўтишди. Уларнинг мақолалари Journal of the American Society of Nephrology журналида чоп этилди.