Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Идда ўтирган аёл ташқарига чиқиши мумкин(ми?)

A A A
Идда ўтирган аёл ташқарига чиқиши мумкин(ми?)

Эри вафот этган аёл вафот иддасини эр билан яшаган уйда ўтказиши лозим. Лекин баъзи иложсиз узрлар сабабли, масалан, вафот иддасида ўтирган аёлни нафақа билан таъминлаб турадиган ёки нон-чойидан хабар олиб турадиган бирор кишиси бўлмаса ёки даволаниш учун уйдан чиқишга мажбур бўлса ёки қози олдига боришга мажбур бўлса, зарурат миқдорича кундузида уйдан ташқарига чиқиши мумкин. Аммо ҳар ҳолатда кечасини уйда ўтказиши лозимдир.

 “Вафот иддасида ўтирган аёл кеча-кундузида уйидан чиқаверади ва кечанинг кўп қисмини ўз уйида ўтказади. Чунки эри ўлган аёлнинг нафақаси ўз зиммасига вожиб бўлиб, чиқишга муҳтож бўлади. Лекин ҳузурида идда мобайнида унга кифоя қиладиган нафақаси бўлса, талоқ қилинган аёл каби ташқарига чиқиши ҳалол бўлмайди. Қуня китобида эри ўлган аёл вакили бўлмаган суратда деҳқончилик каби чораси йўқ ишларга чиқишлигини жоиз деб айтилган” (Раддул муҳтор).

Иддани уйдан ташқарида ўтказиш имконини берувчи узрлар

Эрни уйида идда ўтириш мушкул бўлса, масалан, эрни уйи қулаб тушса ёки уйни қулаб кетиш хавфи бўлса ёки у ерда идда ўтириш аёлга хавфли бўлса ёки идда ўтириши керак бўлган уйнинг ижара ҳаққини тўлай олмаса ёки идда ўтириш керак бўлган уй меросхўрлар ўртасида тақсимланиб, у ерда идда ўтказишни иложи бўлмаса ёки бирор зарурат туфайли ташқарига чиқишга мажбур бўлиб қолса, унинг чиқишига рухсат берилади.

Юқоридаги узрли суратларда, агар аёл бедарак кетган ёки марҳум шахснинг беваси бўлса, ўзига маъқул топган жойга кўчиб идда ўтириши мумкин. Агар талоқ қилинган аёл бўлса ва эри тирик бўлса, эр қаерни маъқул топса, ўша жойга кўчиб идда ўтказади. Ҳар суратда бошқа макон аввалги макон ҳукмида бўлади.

 “Талоқ ва вафот иддасида ўтирган аёл идда вожиб бўлган уйда идда ўтирадилар. Ундан ташқарига чиқариб юборилмаса ёки уй қуламаса ёки аёл у ерда қолишдан, молига талофат етишидан қўрқмаса ёки уй ижара ҳаққини топа олса ва шу каби заруратлар туғилмаса ташқарига чиқмайди. Агар шу каби заруротлар туғилиб қолса уйига яқин жойга кўчиб ўтади. Талоқда эса, эр хоҳлаган жойга кўчиб ўтади” (Раддул муҳтор).

 

 

Киритилди: 21:05 09.12.2019. Ўқилди: 22185 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!