Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

"Ида" довули АҚШга ёпирилди (ВИДЕО)

"Ида" довули АҚШга ёпирилди (ВИДЕО)

Aтлантика океанида вужудга келган "Ида" бўрони Aмериканинг Луизиана штати соҳилларига етиб келди. Деярли бир миллион одам электр энергиясиз қолди, шу жумладан Нью-Орлеан штатининг энг гавжум шаҳри. "Entergy" энергетика компанияси маълумотларига кўра, узилиш электр узатиш линияларининг "ҳалокатли шикастланиши" билан боғлиқ, деб хабар беради Al Jazeera.

Довулда шамол тезлиги соатига 240 км дан ошади. Довулнинг биринчи қурбони маълум бўлди, қулаб тушган дарахт одамлардан бирини босиб қолди.

Штат маъмурияти хавф остида бўлган ҳудудларни олдиндан эвакуация қилди ва ҳалокатли "Катрина" бўронидан кейин анча мустаҳкамланган тўғонлар бу сафар бардош бера олишига умид билдирди.

Киритилди: 14:45 30.08.2021. Ўқилди: 2676 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!