Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ичимликлар ҳам феълингизга ташхис қўяди?!

Ичимликлар ҳам феълингизга ташхис қўяди?!

Олимларнинг аниқлашича, инсоннинг севимли ичимлиги унинг феъл-атвори ҳақида кўп нарсани айтиб бериши мумкин экан. Масалан:

Чой ишқибозлари

Чойхўрлик қилишни ҳуш кўрувчилар очиқ юзли, оқкўнгил бўлиб қолмай, қизиқарли суҳбатдош ҳисобланади. Бундай кишилар ёлғизликдан кўра жамоавий ишларни хуш кўради.

Қаҳва

Қаршингиздаги инсон қаҳвахўр бўлса, билингки, уни бошқариш осон иш эмас. Бу тоифа кишиларнинг аксарияти ижодий фаолият турлари билан шуғулланувчи  ва ўзига ишонган шахслардир. Бундан ташқари, улар жуда маъсулиятили ва мураккаб феъл-атворли инсонлардир.

Сув

Сувни саломатлиги ҳақида қайғурувчи инсонлар севиб ичишади. Уларнинг аксарияти спорт билан мунтазам шуғулланади. Уларнинг феъл-атворидаги қайсарлик ўзгалардан ажралиб туришига сабаб бўлади.

Шарбат

Мевалардан тайёрланган сархил шарбат ичишни хуш кўрадиганлар хушхулқ ва ҳазилкаш инсонлардир. Улар билан ишлаш, дўстлашиш ёқимли. Чунки улар ҳар қандай вазиятда ҳам атрофдагиларни қўллаб-қувватлашга тайёр бўлади. Бироқ феъл-атвордаги романтикага мойиллик баъзи ҳолларда маъсулиятсизликка олиб келиши ҳам мумкин.

Ширин газли сув

Ширин газли сувларни (пепси, кола, фанта кабилар) одатда, хушчақчақ, янгиликка интилувчан, эътибор марказида бўлишга интилувчан инсонлар танлашади. Бундай инсонлар ҳаддан ортиқ фаол феъл-атвор билан ўзгалардан кескин фарқ қилади.

 

Киритилди: 14:55 08.12.2019. Ўқилди: 2409 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!