Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ибраҳимович фаолиятини қаерда якунлашига ишора қилди

A A A
Ибраҳимович фаолиятини қаерда якунлашига ишора қилди

«Лос-Анжелес Гэлакси» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович илк клуби бўлмиш «Мальмё»га қайтиши мумкинлигини истисно этмади. 

«Ҳа, мен „Мальмё“дан таклиф олганман. Клубдагилар уйга қайтишим ва футболчилик фаолиятимни Швецияда якунлашимни исташади. Мен эшикларни ёпмайман ва бу таклифни ўрганиб чиқаман. 

Мен кўплаб катта клубларда тўп сурганман, кўп кучли футболчилар билан жамоадош бўлганман ва ҳамиша ўз олдимга мақсад қўйганман. Мен „Мальмё“да ўйнай бошлаганимда, у ердагилар мен яхши футболчи эканим, аммо кўп гол ура олмаслигимни айтишганди. Лекин мен буни уддаладим. Энди менинг ҳисобимда 500 гол бор, бу эса ҳар қандай футболчи учун орзу. Айниқса, менинг охирги голимни ҳеч ким такрорлай олмайди, чунки фақат мен шундай гол уришим мумкин», — дея Ибраҳимовичнинг сўзларини келтирган Goal.com.

Manba: tribuna.uz

Киритилди: 19:24 23.09.2018. Ўқилди: 1387 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар