Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Hyundai, LG ва Samsung Россияга қайтиши мумкин

Hyundai, LG ва Samsung Россияга қайтиши мумкин

Жанубий Корея компаниялари Россиядаги фаолиятини қайта тиклаш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб ёзади The Korea Times.

Нашрнинг ёзишича, тинчлик музокаралари фонида Hyundai, LG ва Samsung компаниялари Россия бозорига қайтиш истиқболларини ўрганмоқда. Компаниялар буни стратегик аҳамиятга эга деб билишади, айниқса, АҚШ импорт божлари жорий этилганда.

LG Electronics аллақачон Москва вилоятидаги заводида ишлаб чиқаришни қисман қайта йўлга қўйган ва буни ускунага техник хизмат кўрсатиш зарурати билан изоҳлаган.

Бироқ, якуний қарор санкцияларни бекор қилиш муддати ва ҳажмига боғлиқ бўлади, деди Корея конгломератларидан бири вакили.

Киритилди: 15:35 28.03.2025. Ўқилди: 723 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!