Яманнинг "Ансор Аллоҳ" ҳаракатига мансуб ҳусийлар томонидан ташкил этилган қуролли кучлар Тел-Авивдаги ҳарбий объектга зарба берди ва Қизил денгиздаги АҚШ авиаташувчи гуруҳига пилотсиз учувчи аппаратлар ёрдамида ҳужум уюштирди.
Яҳё Сариа шундай маълумот берди.
"Қуролли кучларимиз Тел-Авив ҳудудидаги Исроил ҳарбий объектига "Яффо" туридаги пилотсиз учувчи аппарат ёрдамида зарба бериш операциясини амалга оширди," - деди Сариа.
"Ансор Аллоҳ" ҳарбий вакилининг таъкидлашича, исёнчилар Қизил денгизнинг шимолий қисмида Гарри Труман авиаташувчиси бошчилигидаги АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари авиаташувчи гуруҳига кирувчи бир қатор кемаларга ҳам ҳужум қилган. Сарианинг аниқлик киритишича, зарбалар пилотсиз учувчи аппаратлар ёрдамида берилган.
15 март куни АҚШ президенти Доналд Трампнинг буйруғи билан Яман ҳудудининг қарийб учдан бирини назорат қилаётган ҳусийларнинг объектларига ҳужум бошланди.