Бугун 4 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ҳўрмуз бўғози яқинида савдо кемаларига ҳужум уюштирилди

Ҳўрмуз бўғози яқинида савдо кемаларига ҳужум уюштирилди

Буюк Британиянинг денгиз савдо амалиётлари бошқармаси (UKMTO) Ҳўрмуз бўғози яқинида савдо кемаларига иккита ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар берди.

Биринчи ҳолатда танкерга номаълум снарядлар келиб тушгани ҳақида маълумот берилган. Ҳодиса БААдан 78 денгиз мили шимолда содир бўлган.

Иккинчи ҳолатда эса Эроннинг Сирик шаҳридан 11 денгиз мили узоқликда бир нечта кичик қайиқлар юк кемасига ҳужум қилган. Иккала ҳолатда ҳам экипаж аъзоларига зарар етмаган.

Аввалроқ Трамп савдо кемаларини бўғоздан олиб чиқиш бўйича операция бошланганини эълон қилган эди. Эрон эса бу ҳаракат сулҳнинг бузилиши сифатида баҳоланишини маълум қилган.

Киритилди: Бугун 12:07. Ўқилди: 444 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!