Бугун 13 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ҳўрмуз бўғози орқали кемалар қатнови кескин камайган

Ҳўрмуз бўғози орқали кемалар қатнови кескин камайган

AP агентлигининг Афинада жойлашган Marine Traffic компаниясига таяниб хабар беришича, ўт очишни тўхтатиш эълон қилинганидан бери Ҳўрмуз бўғозидан бор-йўғи 14 та кема ўтган ва уларнинг фақат ярми юк билан бўлган.

Marine Traffic компаниясининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилинишича, бўғозни кесиб ўтган кемаларнинг 70 фоизи кўрфазни тарк этаётган кемалар бўлиб, умумий қатновларнинг қарийб учдан икки қисми санкция остидаги ёки "соя флотига" тегишли кемалар ҳиссасига тўғри келган.

Низо бошлангунга қадар ушбу бўғоздан ҳар куни 100 дан ортиқ кема ўтар ва уларнинг аксарияти Осиёга нефт ташир эди.

Киритилди: 15:15 11.04.2026. Ўқилди: 695 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!