Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳукумат йиғилишлари ерости бункерларида ўтказилмоқда

A A A
Ҳукумат йиғилишлари ерости бункерларида ўтказилмоқда

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу ҳукуматнинг ҳарбий-сиёсати блокининг барча йиғилишларини махфий ерости бункерида ўтказишга қарор қилди. Бу ҳақда "azon.uz" хабар тарқатди.

Махфий бункерда Инқирозли ҳолатларни бошқариш миллий маркази жойлашган. Маълум бўлишича, бу ерда икки бор йиғилиш ўтказилди, келгуси тўрт йиғилиш ҳам бункерда бўлади.

Бош вазирнинг бундай қарор қабул қилишидан мақсад маълумот сизишининг олдини олиш экани айтилмоқда. Бункерга киришга фақат саноқли кишиларга рухсат берилган, масалан, вазирларнинг ёрдамчилари у ерга кира олмайди. Йиғилиш жойидан мобил алоқа ишлайдиган жойгача бориш учун эса 15 дақиқача вақт керак бўлади.

Киритилди: 03:00 24.05.2018. Ўқилди: 1396 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар