Бугун 23 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ҳукумат кучлари Алеппода аҳолини эвакуация қилиш устида ишламоқда

Ҳукумат кучлари Алеппода аҳолини эвакуация қилиш устида ишламоқда

Ички хавфсизлик кучлари Суриянинг Алеппо вилоятининг Сурия демократик кучлари (SDF) томонидан ҳужумга учраган турли ҳудудларида тинч аҳолини эвакуация қилиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш устида ишламоқда.

SANA минтақа ички хавфсизлик кучлари қўмондони Муҳаммад Абдул Ғанига таяниб хабар бермоқда.

Унинг таъкидлашича, тинч аҳоли, шунингдек, давлат ва хусусий мулкни ҳимоя қилиш учун "хавфсизлик кучларининг интенсив жойлаштирилиши" амалга оширилган.

"Биз SDF ҳужумларидан сўнг тинч аҳолини эвакуация қилиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш устида ишламоқдамиз. Биз Ҳалаб хавфсизлигига тажовуз қилишга ёки унинг аҳолиси хавфсизлигига таҳдид солишга уринган ҳар қандай шахсни бу каби ҳаракатларга қонун доирасида қатъий чора кўрилиши ҳақида аниқ огоҳлантирамиз", - дея Абдул Ғанининг сўзларини келтирган агентлик.

Қўмондон бу каби ишлар Шайх Мақсуд ва Ашрафие туманларида давом этаётганига ишора қилиб, фуқароларни минтақада барқарорликни сақлаш учун хавфсизлик кучлари билан ҳамкорлик қилишга чақирди.

Аввалроқ Алеппонинг бир қанча маҳаллаларига SDF миномётлари ва ракеталардан ўққа тутилиши натижасида икки тинч аҳоли ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, кескинлашув SDF кучларини Сурия армиясига қўшиш бўйича юқори даражадаги музокаралар чоғида рўй берган, бунинг якуний муддати яқинлашмоқда.

Киритилди: Бугун 10:30. Ўқилди: 329 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!