Бугун 9 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ҳудудларда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлар қўлга тушди

Ҳудудларда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлар қўлга тушди

Департаментнинг Косон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ “М.Х.” фуқаро Х.Б. ва бошқалар “Янгиобод” МФЙ ҳудудидаги новвойхонада тижорат мақсадида газ тармоғига яширинча уланиб, жами 151,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари, шунингдек ўзларининг ноқонуний ҳаракатларини яшириш мақсадида текширувга сохта ҳужжатларни тақдим этганликлари аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “O.O`." МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биносида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 131,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 15:15. Ўқилди: 263 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!