Ҳозирги форматдаги музокаралар Украина можаросининг якунланишига олиб келиши эҳтимолдан йироқ. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Нашр манбаларига кўра, томонлар асосий масалалар, жумладан Донбасс ҳудудларига эгалик ва хавфсизлик кафолатлари бўйича олдинга силжий олмаган. Музокараларнинг янги раунди қачон ўтказилиши ҳануз келишилмаган.
Таъкидланишича, жараён Эрон билан урушдан олдин ҳам секинлашган эди, Яқин Шарқдаги можаро эса музокаралардаги тўхталишни янада кучайтирган.