Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳовлида барқ ўрган каннабис ва кўкнорилар

A A A
Ҳовлида барқ ўрган каннабис ва кўкнорилар

Тошкент вилояти Янгийўл туманида ўтказилган “Қорадори - 2018” тезкор тадбирлари давомида бир қатор қонунбузарликлар фош этилди.

Фуқаро М.Р.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, бу ердаги томорқада 6 туп каннабис ҳамда 50 туп кўкнори ўстирилаётганлиги аниқланган.

Хонадонда “ҳосил” сақланаётган банкалар ҳам топилди. Уларнинг бирида 4,7 гр. қуритилган кўкнори гули ва кўсаклари, иккинчисида 30,9 гр. Марихуана борлиги аниқланди. Ҳовлидаги тандирхонада эса 44,9 гр. кўкнори поялари эски чопонга ўралган ҳолда яшириб қўйилган экан.

Manba: xs.uz

Киритилди: 07:48 03.07.2018. Ўқилди: 1601 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар