Бугун 4 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ҳормуз бўғозида транспорт ҳаракати деярли тўхтади — Bloomberg

Ҳормуз бўғозида транспорт ҳаракати деярли тўхтади — Bloomberg

Bloomberg маълумотларига кўра, Ҳормуз бўғозида денгиз транспорти ҳаракати кескин секинлашиб, амалда тўхтаб қолган.

Хабарда айтилишича, бу ҳолат Дональд Трампнинг Эрон билан можарони ҳал этиш бўйича баёнотлари ортидан юз берган.

Нашрга кўра, Теҳрон томонидан илгари сурилган тинчлик таклифи кўриб чиқилаётган бир пайтда, бўғоз орқали кема қатнови деярли тўлиқ тўхтаган.

Кемалар ҳаракатини кузатиш маълумотлари шундан далолат берадики, шанба эрталабдан якшанбагача бўлган даврда бу ҳудудда жуда кам сонли кемалар ҳаракатланган. Уларнинг аксарияти Хитой ёки Эрон билан боғлиқ экани қайд этилган.

Мутахассислар фикрича, Ҳормуз бўғозидаги бундай ҳолат глобал нефть таъминоти ва халқаро савдо учун жиддий хатарларни келтириб чиқариши мумкин.

Киритилди: 22:48 03.05.2026. Ўқилди: 245 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!