Бугун 9 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ҳонгконг суди собиқ ношир ва мухолифат вакили Жимми Лайни 20 йилга озодликдан маҳрум қилди

Ҳонгконг суди собиқ ношир ва мухолифат вакили Жимми Лайни 20 йилга озодликдан маҳрум қилди

Ҳонгконг суди собиқ ношир ва мухолифат вакили Жимми Лайни 20 йилга озодликдан маҳрум қилди — BBC.

78 ёшли Жимми Лай 2025 йил декабр ойида “миллий хавфсизликка қарши жиноятларда айбдор” деб топилганди. Унга умрбод қамоқ жазоси таҳдид солаётган эди.

Маълум қилинишича, Лай 2020 йилда қабул қилинган ва кенг жамоатчиликда катта резонанс келтириб чиқарган миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонун асосида қўзғатилган иш бўйича биринчи ва энг машҳур шахсга айланди. Лай 2020 йилда ҳибсга олинган бўлиб, яқинларининг айтишича, шундан бери унинг соғлиғи кескин ёмонлашган.

Лай ҳозирда фаолияти тўхтатиб қўйилган Apple Daily газетасининг асосчиси ва Хитой Коммунистик партияси раҳбариятининг энг машҳур танқидчиларидан бири. У Ҳонгконгда 2019–2020 йиллардаги оммавий норозилик намойишларига жавобан Пекин томонидан жорий этилган кенг қамровли хавфсизлик қонуни доирасидаги бир қатор суд ишларига тортилган.

Лай Хитойда муваффақиятли бизнес қурган, бироқ 1989 йилда Пекиндаги Тянанмен майдонида норозилик намойишлари аёвсиз бостирилганидан сўнг мухолифат вакилига айланган.

Киритилди: Бугун 17:44. Ўқилди: 215 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!