— Ассалому алайкум! Бизни ҳожатхона ва ҳаммомимиз битта. У ерга рўмол ўраб киришимиз керакми? Нима учун ҳожатхонага рўмол ўраб кирилади?
— Ва алайкум ассалом. Ҳожатхонага бош кийим ва оёқ кийим билан кириш одобдан ҳисобланади. У ер нопок жой ҳисоблагани учун бош ва оёқ кийим турли озорлардан сақлаб туради. Валлоҳу аълам.