Бугун 9 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ҳизбуллоҳни қўлдан қуролсизлантириш — АҚШ ва Исроилнинг найранги

Ҳизбуллоҳни қўлдан қуролсизлантириш — АҚШ ва Исроилнинг найранги

Ямандаги Ансоруллоҳ ҳаракати раҳбари Абдулмалик ал-Ҳуси АҚШ ва Исроилнинг Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракатини қуролсизлантириш уринишларини кескин танқид қилди. Унинг таъкидлашича, мамлакатни фақат муқовимат кучлари ҳимоя қила олади, Ливан армияси эмас.

Ал-Ҳуси Ғазодаги оғир аҳволни тилга олди ва буни "жаҳон учун, айниқса мусулмон ва араблар учун шармандалик" деб атади. Унинг сўзларига кўра, Ғазога қарши қўлланилаётган қатағонлар ортида айрим араб ва Ғарб давлатлари ҳам бор, ва улар тарихдаги энг оғир очарчиликни юзага келтиришда иштирок этмоқда.

«Зионит душман Ал-Ақсо масжидини йўқ қилиш ва унинг ўрнида худди ўзи ўйлаб топган ибодатгоҳ қуришни режалаштирмоқда. Жаҳон жим туриши Исроилга бу режани амалга оширишга рағбат беради», — деди у.

Шунингдек, у Ғазога гуманитар ёрдам олиб келаётган 22 мингдан ортиқ юк машинаси тўхтатиб қолинганини, ва Изроил бу ёрдамларни киритмасликка уринаётганини таъкидлади.

«Очарчиликдан ташқари, Ғазода ичимлик суви ҳам йўқ. Аёллар, болалар ва қочқинлар озуқа қидираётган пайтда АҚШ бомбаларидан ҳалок бўляпти», — дея қўшимча қилди Ал-Ҳуси.

У АҚШ президенти Дональд Трампни зионит режим жиноятларини қўллаб-қувватлаётганликда айблаб, Ғазодаги вазиятни "ҳақорат ва фалокат" деб атаганини эслаб ўтди.

Киритилди: 19:04 08.08.2025. Ўқилди: 522 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!