Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати Ливан жанубида Исроил ҳарбий техникасига зарба берилганини даъво қилди.
Бу ҳақда гуруҳнинг Telegram-каналида эълон қилинган баёнотида сўз боради.
Ҳаракатнинг маълум қилишича, ҳужум 13 июнь куни эрталаб учувчисиз учиш аппарати (дрон) ёрдамида амалга оширилган.
«Ҳизбуллоҳ» жангчилари шанба куни, 2026 йил 13 июнь куни эрталабки соат 07:00 да “Яги” русумли ҳарбий машинага зарба бердилар», — дейилади хабарда.
Баёнотда аниқлик киритилишича, зарба Ливан жанубидаги Абабил ан-Наксад ҳудудида йўлланган.