Бугун 2 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ҳизбуллоҳ Исроилга ракета ва дронлар билан ҳужум қилди

Ҳизбуллоҳ Исроилга ракета ва дронлар билан ҳужум қилди

Бу ҳақда Исроил Мудофаa вазирлиги маълум қилди.

Ҳизбуллоҳнинг маълум қилишича, Исроилга қилинган ҳужум Эрон олий раҳбари Али Ҳоманaйнининг ўлдирилиши учун қасос ҳисобланади. Исроил ҳарбийларининг маълумотига кўра, гуруҳ томонидан отилган снарядлар Исроил ҳудудидаги очиқ майдонларга тушган.

Бундан сўнг Исроил Мудофа вазирлиги Байрутда Ҳизбуллоҳнинг юқори мартабали аъзоларига қарши зарба берганини эълон қилди.

"Ҳизбуллоҳ Ливан давлатини эмас, Эрон режимини танлади ва тинч аҳолимизга ҳужум қилди. Биз тайёр эдик — улар бунинг учун катта товон тўлайди",— дейилади ҳарбийлар баёнотида.

Кейинроқ Исроил Мудофа вазирлиги Ливаннинг бир неча ҳудудида Ҳизбуллоҳнинг қурол омборлари ва инфратузилмасини йўқ қилганини ҳам маълум қилди.

Аl-Arabia нашри хабар қилишича, Исроил зарбаси натижасида Ҳизбуллоҳнинг сиёсий бўлими раҳбари Муҳаммад Раад ҳалок бўлган.

Киритилди: Бугун 12:15. Ўқилди: 1103 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!