Ливаннинг "Ҳизбуллоҳ" гуруҳи Исроилнинг шимолидаги аҳоли пунктларига ракета ҳужумларини уюштирди.
Бу ҳақда Al Jazeera телеканали хабар берди.
Хабарга кўра, тушдан кейин Ғарбий Галилей томон 20 дан ортиқ ракета учирилган, у ерда ҳаво ҳужуми сиреналари ишга туширилган.
"Ҳизбуллоҳ"нинг расмий баёнотида ҳужумлар Шимолий Ҳайфа ва Ливан чегарасидан 7 километр узоқликда жойлашган Наҳария шаҳридаги Исроил армияси базаларига қаратилгани кўрсатилган.