Ливаннинг "Ҳизбуллоҳ" гуруҳи раҳбари Наим Қосим Исроил билан ҳар қандай музокараларга қарши чиқди.
Қосим бу ҳақда Эроннинг Mehr ахборот агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.
"Ҳизбуллоҳ" бош котиби Ливан ҳукуматини ички қаршиликни заифлаштиришда айблади. Бироқ, у мамлакат бош вазирини ҳамкорлик қилишга чақирди.
"Биз (Исроил билан) ҳар қандай музокараларни рад этамиз. Бу музокаралар самарасиз ва Ливан воқеалар йўналишини ўзгартириш учун ички бирдамликка муҳтож", деб таъкидлади Қосим.
Шуни таъкидлаш керакки, АҚШдаги элчилар Нада Ҳаммад-е-Муаввад ва Йехиэл Лайтер бошчилигидаги Ливан ва Исроил делегациялари ўртасида дастлабки музокаралар 14 апрель куни Вашингтонда бўлиб ўтади.