Бугун 27 март, 2026 йил, жума

O'ZB

"Ҳизбуллоҳ"га қарши жангда Исроилнинг икки аскари ўлди

"Ҳизбуллоҳ"га қарши жангда Исроилнинг икки аскари ўлди

Ливан жанубидаги жанглар пайтида икки Исроил аскари ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати маълум қилди.

"Чегарада "Ҳизбуллоҳ" билан давом этаётган тўқнашувлар ортидан Ливан жанубидаги жанглар пайтида икки аскар ҳалок бўлди", дейилади баёнотда.

Бу Исроил ва Ливан ўртасидаги янгиланган кескинлашув бошланганидан бери Исроил аскарлари орасида ҳалок бўлганлар сонини тўрттага етказди. Икки киши 8 март куни ҳалок бўлди.

Агентликнинг таъкидлашича, "Ҳизбуллоҳ" ва Исроил ўртасидаги можаро АҚШ-Исроил урушининг энг қонли ён таъсирига айланган.

Исроил армиясининг Ливандаги ҳужуми 1000 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди ва 1 миллиондан ортиқ одамни уйларини тарк этишга мажбур қилди.

Киритилди: Бугун 09:30. Ўқилди: 466 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!