Бугун 30 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ҳисорда лўлиларнинг масжиди мактабга айлантирилди

A A A
Ҳисорда лўлиларнинг масжиди мактабга айлантирилди

Тожикистонннинг Ҳисор туманида лўлилар ибодат қиладиган масжид уларнинг болалари таълим оладиган мактабга айлантирилди.

Ҳисор тумани маориф идорасидан Turon24га хабар қилинишича, янги 2018-2019 ўқув йили бошида ташкил этилган мазкур мактабда бошланғич синфлар таълим олмоқда.

Мазкур иншоотнинг масжид сифатида фаолияти тўхтатилгач, бинода бошланғич синф ўқувчилари таълим олиши учун шароитлар яратилди.

"Масжид ёпилгандан сўнг, қайта қонуний рўйхатдан ўтиш учун ҳужжатлар тайёрлаб, тегишли органларга мурожаат этишди. Аммо масжидни қайта очишга ижозат берилмади, бино мактабга айлантирилди. Мактабда ўзимизнинг фарзандларимиз ўқимоқда", дейди Ҳисор туманидаги лўлилар маҳалласининг собиқ раиси С.Барақаев.

Норасмий маълумотларга кўра, Тожикистонда тахминан 30 000 нафар лўли истиқомат қилади. Варзоб, Панжакент, Турсунзода, Ҳисор, Восеъ туманларида лўлилар истиқомат қиладиган маҳаллалар мавжуд. Тарихий манбаларга кўра, Марказий Осиё давлатларида истиқомат қилаётган лўлилар беш-олти аср олдин Ҳиндистондан минтақага кўчманчи қабила сифатида келиб муқим яшаб қолишган. Лўлилар қайси халқ орасида яшаган бўлса, ўша миллат тилини ҳам ўзлаштириб олган. Бугун Тожикистонда истиқомат қилаётган лўлилар тожик тилида суҳбатлашади. Уларнинг аксарияти Тожикистон фуқаролигини қабул қилган.

Киритилди: 16:12 24.09.2018. Ўқилди: 1470 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар