Бугун 4 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

“Ҳисорак” сув омборида юзага келган ҳолат тўғрисида маълумот

“Ҳисорак” сув омборида юзага келган ҳолат тўғрисида маълумот

Бугун, 10 июнь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида жойлашган “Ҳисорак ГЕС” УК бошқармасига қарашли “Ҳисорак” сув омбори тўғонининг чап тарафидан қўшимча туннель очиш мақсадида олиб борилаётган муҳандислик техник тадбирлари вақтида сув сизиб чиқиши ҳолати кузатилган. Авария оқибатини бартараф этиш мақсадида "Ўзбекгидроэнерго" АЖ бошқаруви раиси раҳбарлигида вилоят Ҳокими, ФВБ, ИИБ бошлиқлари ва бошқа мутасадди ташкилотлардан иборат тезкор штаб тузилиб, махсус техникалар ёрдамида барча зарур муҳандислик тадбирлар олиб борилмоқда.

Вазият Фавқулодда вазиятлар вазирлги назоратида. Сув омборига шикаст етмаган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳурматли фуқаролар ортиқча хавотирга ўрин йўқ. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Киритилди: 23:45 10.06.2024. Ўқилди: 14279 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!