✅ Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Тошкент шаҳар бўлими томонидан пойтахтдаги савдо нуқталарида сотилаётган Хитойда ишлаб чиқарилган “Aux” ҳамда “Hisense” русумли кондиционерларга нисбатан назорат хариди ўтказилди.
🔵 Текширув натижаларига кўра, “Aux” кондиционерлари “Техник воситаларнинг электромагнит мослиги тўғрисида”ги техник регламент талабларига мос келмаслиги аниқланди.
📰 Шунингдек, “Hisense” русумли кондиционерлар ҳам белгиланган стандартларга тўлиқ жавоб бермаслиги маълум бўлди. Хусусан, қурилманинг истеъмол қилинадиган номинал қуввати белгиланган меъёрлардан юқори экани қайд этилди.
📌 Ушбу ҳолатлар мазкур маҳсулотларнинг амалдаги техник ва хавфсизлик талабларига тўлиқ мос эмаслигини кўрсатади.
📣 Фуқаролардан маиший техника харид қилишда маҳсулотнинг мувофиқлик сертификати ҳамда техник ҳужжатларига алоҳида эътибор қаратш сўралади. Аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.