Ҳиндистоннинг Россия нефтидан воз кечгани ҳақида Кремлга ҳеч қандай маълумот берилмаган — BBC.
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковнинг журналистларга айтишича, Нью-Деҳли Россия нефтини харид қилишдан воз кечганига оид ҳеч қандай расмий баёнот бeрмаган.
Бир кун аввал АҚШ президенти Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди телефон орқали суҳбатда унга Россия нефтидан воз кечиб, АҚШ ва Венесуэладан нефт сотиб олишга ваъда берганини айтган эди.
Сўнгги ойларда Трамп Ҳиндистон Россия нефтидан воз кечишга тайёрлиги ҳақида бир неча бор гапирган. Ўтган йили эса у мамлакат учун савдо божларини 25 фоизгача оширганди.
АҚШ етакчисининг сўзларига кўра, энди Вашингтон Ҳиндистон учун савдо божини 25 фоиздан 18 фоизга туширади. Ҳиндистон эса қўшимча равишда 500 миллиард доллардан ортиқ қийматдаги АҚШ маҳсулотларини сотиб олади.