Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ҳиндистонда таниқли профессор жонли эфир чоғида вафот этди

Ҳиндистонда таниқли профессор жонли эфир чоғида вафот этди

Ҳиндистонлик машҳур профессор, ёзувчи ва рассом Рита Житендра «Good Morning J&K» тонгги дастуридаги жонли эфир вақтида вафот этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Телевидениеда Рита Житендра ўз ҳаёти ва карьераси ҳақида сўзлаб бераётган эди. Тўсатдан нутқ узилиб қолган ва аёлнинг нафаси қиса бошлаган. У зудлик билан касалхонага олиб борилган, у ерда шифокорлар ўлимни қайд этган.

Телевидениега кетиш чоғида Рита Житендра ҳайдовчига университетдаги маъруза чоғида вафот этган Ҳиндистоннинг собиқ президенти Абдул Калом каби иш вақтида вафот этишни орзу қилишини айтган.

Рита Житендранинг ўлимига юракнинг тўхтаб қолиши сабаб бўлган.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 23:21 13.09.2018. Ўқилди: 1198 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!