Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ҳиндистонда “оний талоқ” ҳуқуқбузарлик деб топилди

Ҳиндистонда “оний талоқ” ҳуқуқбузарлик деб топилди

Ҳиндистон ҳукумати “оний талоқ” (“уч марталаб талоқ”)ни ҳуқуқбузарлик дея эътироф этди. Бу ҳақда Times of India нашри Ҳиндистон Адлия вазири Шанкар Прасадга таянган ҳолда хабар бермоқда. 

Ҳиндистон Олий суди ўтган йилнинг августида мусулмонларнинг уч марта “талоқ” сўзи ишлатилган ҳолда ажрашишини мамлакат Конституциясининг 14-моддасида кўзда тутилган фуқаролар тенг ҳуқуқлилигига зид деб топган эди. Вазирнинг айтишича, шунга қарамай, “оний талоқ” бериш тўхтамаган.

Нашрнинг қайд этишича, ҳукумат қарори мазкур масалани парламент орқали ҳал қилишга уриниш иш бермагач қабул қилинди. Парламентнинг қуйи палатаси “оний талоқ” учун жиноий жавобгарликни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини қишдаёқ қабул қилган, бироқ уни юқори палата маъқулламади. 

Manba: azon.uz

Киритилди: 04:45 20.09.2018. Ўқилди: 1038 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!