Ҳиндистоннинг шимоли-шарқида жойлашган Мегхалая штатидаги ноқонуний кўмир конида содир бўлган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 27 нафарга етди. Бу ҳақда маҳаллий полиция маълум қилди.
Маълумотларга кўра, камида тўққиз нафар жабрланган шифохонада даволанмоқда. Қутқарув хизматлари кон ичида яна одамлар бўлиши мумкинлигини истисно қилмаяпти, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Портлаш пайшанба куни Шарқий Жантия-Хиллс туманининг тоғли ҳудудида жойлашган конда рўй берган. Дастлабки маълумотларга кўра, кон ноқонуний ишлаган ва ҳодиса хавфли “калламуш ин” усулида, портловчи моддалар қўлланилган ҳолда кўмир қазиб олиш жараёнида содир бўлган.
Маҳаллий ҳокимиятлар воқеа юзасидан кенг қамровли текширув бошлашни буюрди.