Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ҳиндистон ва Покистонда жазирама иссиқ одамлар ўлимига сабаб бўлмоқда

Ҳиндистон ва Покистонда жазирама иссиқ одамлар ўлимига сабаб бўлмоқда

Сўнгги ҳафталарда Покистон ва Ҳиндистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати рекорд даражага етди, бу эса миллионлаб одамларнинг ҳаётига таҳдид солмоқда, чунки жазирама иқлим оқибатлари бутун минтақада сезилмоқда.

Ҳиндистон метеорология департаменти пойтахт ҳудуди (бу Нью-Деҳлини ҳам ўз ичига олади) учун тўқ сариқ рангли хавф даражасини эълон қилди. Агентлик маълумотларига кўра, Ҳиндистон пойтахтининг айрим ҳудудларида максимал ҳарорат +45…+47° гача кўтарилиши кутилмоқда.

Шимолий Ҳиндистоннинг айрим ҳудудларида эса жазирама туфайли «қизил» огоҳлантириш – хавфнинг максимал даражаси кучга кирди. Хусусан, синоптиклар шимоли-ғарбий Ражастан штатининг айрим туманларидан бирида ҳарорат аллақачон + 48,5 ° га кўтарилган.

Бундай об-ҳаво буғдой ҳосилини сезиларли даражада камайтириши мумкин ва 14 май куни Ҳиндистон ҳукумати ички бозорда дон нархининг ошишини тўхтатиш мақсадида мамлакатдан буғдой экспортини тақиқлади.

Шифокорлар мисли кўрилмаган даражада кўп офтоб уришларини қайд этишмоқда. Ўтган йилларда офтоб уришининг энг юқори чўққиси июнь-июль ойларида бўлган, аммо ҳозирда улар май ойида жуда кўп учрамоқда.

Покистон марказида ифлосланган ичимлик суви туфайли вабо касаллиги авж олди ва бу касаллик аллақачон минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди.

17 апрель куни Балужистон вилоятидаги тоғли шаҳарча Пиркуҳда вабонинг биринчи ҳолатлари аниқланган. Пиркуҳ аҳолиси тоза ичимлик суви таъминланмаганидан шикоят қилмоқда. Бу йил ёмғир ёғмагани учун яқин атрофдаги сув ҳавзалари қуриб қолган. Маҳаллий аҳолидан бирининг сўзларига кўра, уларнинг ягона сув манбаи занглаб, сувни ифлослантирган. Одамлар ифлос сув ичишга мажбур бўлмоқда.

Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Пиркуҳдаги вабо эпидемиясини тўхтатиш учун шошилинч чоралар кўришга чақирди. Халққа тоза ичимлик суви етказилиши ва беморларни даволаш учун тиббий лагерлар барпо этиш учун кўчма сув идишларини ўрнатишга ёрдам бериш учун ҳарбийлар сафарбар этилган.

Вабо - ҳар йили дунё бўйлаб минглаб одамларнинг ўлимига олиб келадиган ўткир ичак касаллиги. Касаллик Vibrio cholerae бактериялари билан ифлосланган озиқ-овқат ёки сувни истеъмол қилиш орқали осонликча юқади.

Марказий Синд вилоятидаги дунёнинг энг иссиқ шаҳарларидан бири Яқубободда ҳаво ҳарорати якшанба куни Цельсий бўйича 51 даражага, бир кун аввал эса 50 даражага етган. Шаҳарда бу ойда ўртача ҳарорат Цельсий бўйича 45 даража атрофида бўлган.

Ҳавонинг салқинлашиши амри маҳол. Покистоннинг иқлим ўзгариши бўйича вазири Шери Раҳмон душанба куни Покистон иқлим ўзгаришига энг заиф давлатлар ўнталигига киради, деган. «Бу йирик фалокат ва уни жиддий қабул қилиш керак», деган у CNN агентлигига берган интервьюсида.

2015 йил ёзида Покистоннинг энг йирик шаҳри Карачида жазирама мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган эди.

Киритилди: 20:44 18.05.2022. Ўқилди: 1966 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!