Бу ҳақда Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди маълум қилди.
"Мен мамлакатимиздаги тўқимачилик, заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш, чарм ва пойабзал саноати каби соҳаларда фаолият юритаётганларни табриклайман. Ушбу келишув мазкур тармоқларга катта ёрдам беради", — деди Моди.
Европа Иттифоқи вакилларининг таъкидлашича, бу битим бозорларни "очади", тўсиқларни бартараф этади ҳамда яшил технологиялар, фармацевтика ва яримўтказгичлар соҳасидаги муҳим таъминот занжирларини мустаҳкамлайди.
The Insider'нино эслатиб ўтишича, aвгуст ойида Доналд Трамп Ҳиндистон маҳсулотларига 50 фоизлик бож жорий қилган эди. Шундан сўнг Нью-Деҳли ўз экспорти учун муқобил бозорлар излай бошлади. Шу давр ичида Ҳиндистон Буюк Британия, Уммон ва Янги Зеландия билан савдо келишувларига эришди.