Ҳиндистонлик фермерлар Яқин Шарқдаги можаро ўғит етишмовчилигига олиб келишидан хавотирда. Мамлакат ўғит истеъмол қилиш бўйича дунёда иккинчи ўринда туради ва 2025 йилга келиб йилига 60 миллион тоннадан ортиқ ўғит ишлатмоқда. Ушбу маҳсулотларнинг катта қисми Форс кўрфази мамлакатларидан келади ва Ҳўрмуз бўғози орқали етказиб берилади.
Чоршанба куни ҳукумат фермерларни ҳимоя қилиш мақсадида субсидияларни 465 миллион долларга оширишини эълон қилганди.
Ўғит таъминотидаги узилишлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, буғдой, шоли ва пахта етиштириш таннархининг ошишига олиб келиши мумкин. Бу озиқ-овқат инфляцияси ва аграр сектор барқарорлиги учун хавф туғдиради.