Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги Ҳўрмуз бўғозидаги савдо кемаларига қилинган ҳужум, оқибатда бир нафар денгизчининг ҳалок бўлиши муносабати билан Эроннинг Нью-Делидаги элчихонаси вакилини чақиртирди.
Бу ҳақда Ҳиндистон ТИВ расмий вакили Рандхир Жайсвал Х ижтимоий тармоғида эълон қилган баёнотда айтилади.
«Бугун эрталаб Эроннинг Нью-Делидаги дипломатик миссияси раҳбари ўринбосари Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди ва унга мазкур ҳужумларга нисбатан қатъий норозилик билдирилди», — дейилади хабарда.
Ҳиндистон ТИВ, шунингдек, Ҳўрмуз бўғозидаги «Mombasa» ва «Bahia» кемаларига қилинган ҳужумларни қоралади. Иккала кема бортида жами 30 нафар ҳиндистонлик денгизчи бўлгани ва улардан бири ҳалок бўлгани маълум қилинди.